Спорт | 18:45 / 08.03.2018
12008
1 дақиқада ўқилади

Пёнгчангдаги Паралимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи кўтарилди

Фото: Миллий Паралимпия Ассоциацияси

Бугун маҳаллий вақт билан соат 15:00да Пёнгчангдаги Паралимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғини кўтариш расмий маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси, мусобақа ташкилий қўмитаси ҳамда делегация аъзолари иштирок этишди. 

Тантанали маросимда Пёнгчанг Паралимпия шаҳарчаси мэри, Сеул ногиронлар спорт ассоциацияси вице-президенти Парк Ён Соога Ўзбекистон делегацияси томонидан эсдалик совғаларини топширди.

Фото: Миллий Паралимпия Ассоциацияси

Эслатиб ўтамиз, XII Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими эртага, 9 март куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 (Тошкент вақти билан соат 16:00) да бошланади. Унда тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ёқутхон Холбекова делегациямиз байроқдори вазифасини бажаради.

Мавзуга оид