Спорт | 18:10 / 08.03.2018
22819
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта Жанубий Америка вакили билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Фото: Уругвай терма жамоаси

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилда бир қатор кучли термаларга қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади.

Футболчилар 23 март куни Сенегал, 27 март куни эса Марокаш терма жамоаларига қарши сафарда ўртоқлик ўйини ўтказишади. Бундан ташқари, 15 май куни Эрон миллий терма жамоасига қарши баҳс ўтказилади. Мазкур терма жамоалар ЖЧ-2018 иштирокчилари бўлиб, мундиал олдидан улар Ўзбекистон МТЖ билан ўртоқлик ўйини ўтказишга розилик беришган.

Музокаралар натижасида Ўзбекистон МТЖ учун яна бир кучли спарринг рақиб топилди. Шу йилнинг 7 июнь куни ЖЧ-2018 яна бир иштирокчиси Уругвай терма жамоаси Ўзбекистонга қарши майдонга тушади. Учрашув Уругвай пойтахти Монтевидео шаҳрида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Уругвай терма жамоаси ЖЧ-2018да «А» гуруҳида Россия, Саудия Арабистони ва Миср билан гуруҳдан чиқиш учун кураш олиб боради.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид