Технология | 07:33 / 12.03.2018
3904
2 дақиқада ўқилади

Япония почтаси хатларни етказиш учун ҳайдовчисиз машиналарни синовдан ўтказишни бошлади

Фото: Toyota Estima

Япония почтаси 12 мартдан Токио марказида яқин келажакда жўнатма, хат ва бошқа хат-хабарларни ҳайдовчисиз ташувчи автомобилларни синовдан ўтказишни бошлади. Ушбу мақсадда махсус қайта жиҳозланган Toyota Estima микроавтобуси 16 мартгача 2 км лик масофа бўйича ўзи мастақил ҳаракатланади.

“Бу йўл Токио темир йўл вокзали ёнидаги марказий почтамт ва Гиндза марказий даҳасидаги почта бўлимини боғлайди. Ҳайдовчисиз машинада бошқарувни ўзига олиши мумкин бўлган ҳайдовчи бўлади. Бу ушбу машиналар синовига қўйиладиган расмий талабдир”, деб айтган Япония почтаси вакили.

Ушбу синов вақтида ҳақиқий хат-хабарлар етказилмайди. “Унинг ўрнини юк эгаллайди, бироқ у ҳайдовчисиз машинага ҳақиқатан жойлаштириб, ундан туширилади. Ҳозирча бу жараён автоматлаштирилмайди”, деб қўшимча қилган почта вакили.

Ушбу синовлардан асосий мақсад шуки, ҳайдовчисиз автомобил катта шаҳарнинг тирбанд кўчаларидан хавфсиз юра олишини исботлаши керак. Бундай машиналарнинг жорий этилиши Японияда ишчи кучи, жумладан ҳайдовчилар етишмаслиги билан боғланган. Япония почтасининг ҳайдовчисиз автомобиллари тўлиқ ҳажмда 2020 йилдан ишлай бошлаши керак.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид