Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аввалига «Рома», энди «Интер». Италияда «Ювентус»га ёрдам беришмоқда
Италия А Сериясининг 28-турида «Интер» «Наполи»ни қабул қилиб, голсиз дурангга эришди.
Эндиликда неаполликлар бир ўйин кўп ўтказган ҳолда турнир жадвалида «Ювентус»дан 1 очко ортда қола бошлади (70 очко). Агар туринликлар қолдирилган ўйинда ғалаба қозонса ўзаро фарқ 4тага етади.
Қайд этиш керакки, ўтган турда «Рома» «Наполи»ни 4:2 ҳисобида енгиб, «Ювентус»га ёрдам бериб юборганди.
«Интер» 52 очко билан бешинчи ўринда жойлашган.
Кейинги турда «Наполи» «Женоа»ни қабул қилади, «Интер» «Сампдория» меҳмони бўлади. Икки учрашув ҳам 18 мартга белгиланган.
Италия чемпионати
28-тур
Интер – Наполи 0:0 (0:0, 0:0)
Интер – Ханданович, Жоау Канселу, Шкриньяр, Миранда, Д`Амброзио, Гальярдини, Брозович, Кандрева (Валеро, 79), Рафинья (Эдер, 64), Перишич (Карамо, 87), Икарди.
Наполи – Рейна, Хюсай, Кулибали, Альбиоль, Мариу Руй, Аллан (Рог, 89), Жоржиньо, Гамшик (Зелиньски, 71), Кальехон, Мертенс (Милик, 86), Инсинье.
Огоҳлантиришлар: Аллан (17), Гальярдини (38), Инсинье (61), Альбиоль (85).
Мавзуга оид
19:29 / 23.05.2025
“Сўнгги қўнғироқ”. Италияда ким чемпион, Мбаппе “Олтин бутса” оладими ва бошқа интригалар
12:10 / 05.01.2025
«Сити» қайтмоқда, «Арсенал» «Ливерпул»ни хурсанд қилди. Кун ўйинлари
16:53 / 12.12.2023
«МЮ» ва «ПСЖ» гуруҳда қолиб кетадими? ЕЧЛда сўнгги тур саволлари
08:17 / 30.07.2023