Ўзбекистон | 15:59 / 12.03.2018
7005
2 дақиқада ўқилади

Халқаро ислом савдо-молиявий корпорацияси Ўзбекистонга 100 миллион доллар ажратади

Фото: Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

Халқаро Ислом савдо-молиявий корпорациясининг бош операцион директори Н.Нурдали раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистонга ташрифи давомида Республика Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида бўлди. У ерда Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро Ислом савдо-молиявий корпорацияси ўртасида Ҳадли келишув имзоланди. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.

Ҳадли келишувда Халқаро ислом савдо-молиявий корпорацияси томонидан Ўзбекистон резидентларига икки йил давомида экспорт олди молиялаштириш, асосий хомашё ва бошқа товарлар импортини молиялаштиришга қисқа муддатли кредитлар кўринишида 100 миллион доллар суммасидаги молиявий ресурс (йилига 50 миллион доллардан) ўтказиш кўзда тутилади. 

Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг Халқаро ислом савдо-молиявий корпорациясига аъзо бўлишига замин яратади ва бу борада муҳим қадам ҳисобланади. 

Маълумот учун: Халқаро Ислом савдо-молиявий корпорацияси (ХИСМК) Ислом тараққиёт банкининг автоном бўлими ҳисобланади. ХИСМК ҳар йили ўз иштирокчиларига 4-5 миллиард доллар миқдорида молиявий кўмак кўрсатади. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид