Жаҳон | 14:31 / 13.03.2018
8138
1 дақиқада ўқилади

Австралияда қадимий мегаакуланинг тиши ўғирлаб кетилди

Фото: WA Dept of Biodiversity

Австралияда номаълум шахслар қадимий мегаакуланинг 8 сантиметрлик тишини ўмариб кетишди. BBC хабарига кўра, тиш қоядаги «ярим махфий жойда» бўлган.

У «табиий тўсиқлар» туфайли кўринмаган ҳамда тиш қаерда эканини олимлардан ташқари, маҳаллий аҳолининг фақатгина кичик бир гуруҳи билган.

Тошдай қотиб қолган тиш болға ва искана ёрдамида чиқариб олинган.

Экспертларнинг сўзларига кўра, ушбу тиш яхши сақланиб қолган, бироқ уни ҳали ҳар томонлама ўрганиб чиқиш лозим эди.

Таъкидланишича, тишнинг аниқ қийматини айтиш мушкул, бироқ, мутахассисларнинг сўзларига кўра, у «жуда баланд эмас».

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид