Ғарбий Австралиянинг олис ҳудудида ёввойи ўсимликларнинг гуллаш мавсуми бошланди. Бу йил табиат ҳодисаси Inyarrimanha Ilgari Bundara обсерваторияси ҳудудида айниқса ёрқин намоён бўлди.

Бунга қишнинг илк даврида ёққан ёмғирлар сабаб бўлган. Австралиянинг қурғоқчил ҳудудларида ёғингарчилик миқдори баҳорда бир йиллик ўсимликларнинг қанчалик кўп униб чиқишига катта таъсир кўрсатади. Намлик етарли бўлганда тупроқда узоқ вақт сақланган уруғлар деярли бир вақтда униб чиқиши мумкин.

2953-1200x800
© Red Empire Media, CSIRO

Обсерватория атрофида Ptilotus туркумига мансуб бинафша гулли ўсимликлар, қоғозсимон мойчечаклар ва Австралиянинг машҳур чўл нўхати — Swainsona formosa каби маҳаллий турлар гуллаган.

Ҳудудда камёб Calandrinia mirabilis ўсимлиги ҳам учрайди. Илгари Ғарбий Австралия ҳукумати уни кам сонли популяциялари сабаб юқори даражада муҳофаза талаб қиладиган ўсимликлар қаторига киритган. 2025 йилда эса обсерватория ҳудудида унинг янги ўсиш жойлари аниқлангач, муҳофаза мақоми пасайтирилган.

2953-3--1200x899
© Red Empire Media, CSIRO

Обсерватория майдонининг асосий қисми табиий ҳолатда сақланган. CSIRO маълумотларига кўра, йўллар, бинолар, антенналар ва бошқа радиоастрономик инфратузилма бутун ҳудуднинг 0,2 фоизидан кам қисмини эгаллайди. Шу боис радиотелескопларга яқин жойларда ҳам табиий ўсимлик қоплами сақланиб қолган.

2953-2--1200x800
© Red Empire Media, CSIRO

Inyarrimanha Ilgari Bundara йирик шаҳарлардан узоқда жойлашган бўлиб, радиоастрономик кузатувлар учун қулай ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бу ерда ASKAP ва Murchison Widefield Array радиотелескоплари фаолият юритади.

2362-800x1200
© Red Empire Media, CSIRO