14:59 / 13.03.2018
21592

Банклар ассоциацияси бош директори ўзгарди

Фото: Банклари ассоциацияси

Ўзбекистон Банклари ассоциацияси бош директори ўзгарди. Бу ҳақда қатор манбалар хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Бахтиёр Султонович Ҳамидов Банклар ассоциацияси бош директори этиб тайинланган. 

72 ёшли Бахтиёр Ҳамидов бундан аввал Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири, макроиқтисодиёт ва статистика вазири, Қашқадарё вилоят ҳокими, “Ипотекабанк” бошқаруви раиси каби лавозимларда ишлаган. 

Ассоциациянинг аввалги бош директори Сайдулло Абдуллаев қаерга ишга ўтгани ҳозирча номаълум бўлиб турибди.

Top