Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Симсиз қувватлантириш iPhone X аккумуляторини тез ишдан чиқаради
Экспертларнинг хулосасига кўра, iPhone X ва iPhone 8’даги симсиз қувватлантириш функцияси батареяни сим ёрдамидаги «классик» зарядкадан кўра кўпроқ эскиртиради. Бу ҳақда ZDNet хабар бермоқда.
Тадқиқот муаллифи Эдриан Кингсли-Ҳьюзнинг таъкидлашича, Apple аккумулятори қувватлантиришнинг 500 циклидан сўнг ишдан чиқади. У симсиз зарядкадан сентябрда фойдаланишни бошлади ҳамда мартга келиб унинг iPhone’ида 135 цикл бор эди. Муаллифнинг ҳисоб-китобига кўра, батарея шундай суръатлар билан 20 ойнинг ичида бутунлай ишдан чиқади, гарчи симли қувватлантириш даврида аккумулятор иши стандарт давомийлиги минимум уч йилни ташкил этган.
Кингсли-Ҳьюзнинг қўшимча қилишича, у бутунлай симсиз циклга ўтганидан сўнг қурилмасини доиминий равишда қувватлантиришга мажбур бўлмоқда. Энди у янги технологиядан воз кечиш ҳамда кабелли зарядкага яна қайтишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 16.12.2018
Apple компанияси iPhone X кўрсаткичларини ошириб кўрсатишда айбланди
01:10 / 23.11.2018
Apple янги моделларига талаб пастлиги сабабли эски моделини яна ишлаб чиқара бошлади
12:36 / 10.11.2018
Apple MacBook Pro 13 ва iPhone X маҳсулотларида нуқсонлар борлигини билдирди
14:12 / 07.09.2018