Сешанба оқшомида Чемпионлар лигаси нимчорак финалида яна икки учрашув ўтказилади.
«Севилья» «Ливерпуль»дан муҳимроқ

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД – СЕВИЛЬЯ
13 март. Манчестер. «Олд Траффорд» стадиони. 00.45 (Матч ТВ – 00.35).
Ҳакам: Маккели (Голландия).
Биринчи ўйин – 0:0.
Чемпионлар лигасининг чорак финалида 4 иштирокчи расман маълум, бешинчи иштирокчи ҳам деярли аниқ - «Бавария» биринчи ўйинда «Бешиктош»ни йирик ҳисобда таслим этган. Сешанба оқшомида яна икки иштирокчи номи маълум бўлади. «Манчестер Юнайтед» - «Севилья» ўйинида яққол фаворит йўқ. Кўпчиликка Жозе Моуриньонинг прагматик жамоаси ўйини ёқиб бормоқда, бу ўйин услуби жамоага натижа келтирмоқда. Қолаверса, мураббийни бошқа қарашлар қизиқтирмайди ҳам.
«Қизил иблислар» ҳозирда «пик»да. Англия чемпионатининг ўтган турларида «МЮ» «Челси» ва «Ливерпуль»ни «ер тишлатди». Ҳатто мавсумни фантастик равишда ўтказаётган Муҳаммад Салоҳ ҳам Давид де Хеа дарвозасига йўл тополмади.
Испанияда Винченцо Монтелла жамоани янги босқичга олиб чиқиш учун «Севилья»га чақирилгани ҳақида гапиришмоқда. Андалусияликлар Испания Кубоги финалига чиқишди, аммо Чемпионлар Лигаси бошқа даражадаги турнир.
Инглизлар қандай кайфиятда ўйинга етиб келгани ҳақида Моуриньонинг сўзларидан билиб олса бўлади: «Севилья» ва «Брайтон» (Англия Кубоги чорак финалидаги рақиб) билан ўйинлар «Ливерпуль» билан ўйиндан кўра муҳимроқ ўйинлардир. Ҳа, бу турнир жадвалидаги тўғридан-тўғри рақибимиз эди, аммо бизда ҳали 8 ўйин ва 24 очко жамғариш имконияти мавжуд. Бу ерда эса ёки яшаб қоласан, ёки ҳалок бўласан. Агар биз «Севилья»га ютқазсак, барча охирги ҳафталардаги натижаларимизни унутади».
Джеко кучга тўлмоқда

РОМА – ШАХТЁР
13 март. Рим. Олимпия стадиони. 00.45 (Матч Футбол 1 – 00.30).
Ҳакам: Ундиано Мальенко (Испания).








