Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаота – Тошкент поезди энди кўпроқ қатнайди
Олмаота – Тошкент поездининг ҳаракатланиш давомийлиги ошади. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар бермоқда.
Хабарда айтишича, Самарқанд – Остона йўналишидаги “Нурли жол” янги темир йўл поезди қатнови ҳам йўлга қўйиляпти.
Хабар берилишича, 2018 йилнинг 18 мартидан 1/2-сонли Олмаота – Тошкент поездининг ҳаракатланиш давомийлиги ҳафтасига уч мартага кўпайтирилади. Олмаотадан Тошкентга йўл юриш вақти – 17 соату 17 дақиқа.
Шунингдек, 2018 йилнинг 1 апрелидан 251/252-сонли Самарқанд – Остона йўналишидаги “Нурли жол” халқаро поезди йўлга қўйилади. У ҳафтасига бир маротаба Остонадан сешанба кунлари, Самарқанддан эса – якшанба кунлари ҳаракатланади.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026