Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир йўла тўртта мураббий Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқаради
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 23 ва 27 март кунлари Сенегал ва Марокаш терма жамоалари билан сафарда ўртоқлик ўйинларига бир йўла тўртта мураббий билан боради. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар тарқатди.
Ўртоқлик ўйинларга футболчиларни саралаб олиш, уларни тайёрлаш ва олиб бориш ва мураббийлар штабини шакллантириш учун Ўзбекистон миллий терма жамоасига Темур Кападзе вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Темур Кападзеда ҳали мураббийлик тажрибаси йўқлигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов томонидан тузилган тажрибали мутахассислардан иборат мураббийлар кенгаши Темур Кападзега Ўзбекистон миллий терма жамоасини бўлажак ўртоқлик ўйинларига тайёрлашга ёрдам беради.
Мураббийлар кенгашидан «Бунёдкор» клуби устози Миржалол Қосимов, «Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе ва «Насаф» жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев жой олган.
Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилган футболчилар аввал Тошкентда йиғинни бошлашади, кейин эса Миржалол Қосимов, Шота Арвеладзе, Рўзиқул Бердиев, Темур Кападзедан иборат мураббийлар кенгаши бошчилигида Марокашга йўл олишади.
Мавзуга оид
23:59 / 23.06.2026
ЖЧ-2026. Ўзбекистон иккинчи турда Португалияга йирик ҳисобда ютқазди
15:10 / 23.06.2026
Эркин Абдулаҳатов: Футболда иқлимий ва географик омилларни ҳам инобатга олиш керак
23:44 / 20.06.2026
Ўзбекистон-Португалия баҳсини марокашлик ҳакамлар бошқаради
17:36 / 18.06.2026