Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» фармонини имзолади.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати фаолиятини ташкил этишнинг устувор йўналишлари, асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланган.

Давлат хавфсизлик хизмати фаолиятини ташкил этишнинг устувор йўналишлари қуйидагилар:
Хизматнинг махсус ваколатли давлат хавфсизлик сифатидаги ҳуқуқий мақоми, ваколатлари ва фаолият йўналишларини аниқлаб берувчи мустаҳкам қонунчилик базасини яратиш;
бугунги кундаги хавф-хатарлар ва таҳдидларга қарши курашишнинг таъсирчан шакл ҳамда услубларини жорий этиш;
юзага келаётган ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий вазиятни эътиборга олган ҳолда давлат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги вазифаларини бажаришда мавжуд куч ҳамда воситалардан самарали фойдаланиш имконини берувчи ташкилий тузилмани шакллантириш;
Хизмат фаолиятини давлат хавфсизлигини таъминлаш ишларининг шакл ва услублари, шунингдек, Хизмат ҳарбий хизматчиларининг идоравий мансублиги ҳақидаги маълумотлар ошкор бўлишини истисно этувчи конспирация тамойили асосида ташкил этиш;
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига оғишмай риоя этилишини кафолатлайдиган таъсирчан механизмларни жорий қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳисобга олган муносиб ҳимоя қилишга қодир, ҳар томонлама етук ва ватанпарвар ёшларни Хизматга жалб этишга қаратилган кадрларни танлаш ва тайёрлашнинг мутлақо янги тизимини яратиш;
меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш, уй-жой ва маиший шарт-шароитларни яхшилаш, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш орқали Хизмат ҳарбий хизматчиларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш.

Хизматнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари:
Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлик хизмати ва манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилишни таъминлаш, мазкур соҳада қонунийлик ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш;
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий тузуми, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига тажовузларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда уларга барҳам бериш бўйича разведка ва контрразведка фаолиятини амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш;