Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рустам Жўраев Президент Давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланди
Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Рустам Мирзаевич Жўраев президент Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди. Шунингдек, унга генерал-лейтенант махсус унвони берилди.
Президентнинг тегишли фармонларига мувофиқ, Рустам Мирзаевич Жўраев Ўзбекистон президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди.
Шу билан бирга, давлат раҳбарининг яна бир фармонига асосан унга генерал-лейтенант махсус унвони берилди.
Рустам Жўраев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида катта тажрибага эга раҳбарлардан бири ҳисобланади. У 1968 йил 26 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. 1986–1988 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган, 1994 йилда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1989 йилда жиноят қидирув тизимида кичик терговчи сифатида бошлаган. Кейинчалик Тошкент шаҳар Юнусобод туманида терговчи ва катта терговчи, ИИВнинг турли тузилмаларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 2008–2012 йилларда Президент девонида инспектор ва бош инспектор лавозимларида фаолият юритган.
Шунингдек, у Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи, Наманган ва Хоразм вилояти ички ишлар бошқармалари бошлиғи лавозимларида хизмат қилган. 2017–2018 йилларда Фавқулодда вазиятлар вазири, 2018–2020 йилларда ички ишлар вазири ўринбосари ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи бўлган. 2020 йил март ойида Миллий гвардия қўмондони этиб тайинланган, 2026 йил январь ойида эса ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига ўтган.
Рустам Жўраев меҳнат фаолияти давомида «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист» фахрий унвони билан ҳам тақдирланган. У янги лавозимда мамлакатнинг давлат хавфсизлигини таъминлаш, миллий хавфсизликка таҳдидларнинг олдини олиш ва соҳадаги тизимли ислоҳотларни амалга оширишга масъул бўлади.
Аввалроқ Алишер Усмонов Ўзбекистон президентининг давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилган эди.
Алишер Усмонов мазкур лавозимда 2020 йил декабридан буён ишлаб келаётганди. У бунга қадар давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид
23:34 / 07.04.2026
Наманган ва Фарғонада мансабдор шахслар пора олаётганида қўлга олинди
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:04 / 16.02.2026
Вояга етмаганлар билан профилактика ишлари янгича ташкил этилади
09:19 / 14.02.2026