Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида мудҳиш ЙТҲ, 3 киши ҳалок бўлди ва 7 инсон жароҳат олди
Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 21 март куни соат 13.50ларда 1994 йилда туғилган Н.С. ўзининг “Ласетти” русумли автомашинасини “Чирчиқ-Янгибозор-Ўртасарой” йўлининг 25-километрида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган 1986 йилда туғилган С.А. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада “Дамас” автомашинаси ҳайдовчиси С.А. жароҳат олиб воқеа жойида ва “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси Н.С. ҳамда “Дамас” автомашинаси йўловчиси, 1972 йилда туғилган Ж.Т. касалхонага келтирилганида ҳалок бўлган.
Шунингдек, “Ласетти” автомашинасининг бир йўловчиси ва олти нафар “Дамас” автомашинаси йўловчиси жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.
Мавзуга оид
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
17:51 / 07.07.2026
“Мисқоллаб яратилган Тошкент брендини йўқотиб қўйишимиз мумкин” – иссиқхоначи муқобил ечимлар ҳақида
10:44 / 07.07.2026