Анқарада дунёдаги энг катта паҳлава тайёрланди. У Гиннеснинг Рекордлар китобидан ўрин олди. "Анадолу" агентлиги шу ҳақида хабар берди.

Паҳлава Анқара Савдо палатаси томонидан ташкил қилинган Travelexpo учинчи халқаро туристик кўргазмаси ва гастрономик фестивали доирасида намойиш қилинди.

Рекорд ўрнатиш учун гастрономик фестивалга бутун Туркиядан қандолатчилик санъати усталари тўпланишди. 

Турк қандолатчилари махсус печда 515 килограмм оғирликдаги улкан паҳлавани тайёрлашди.

Фото: Anadolu
Фото: Anadolu