Спорт | 17:50 / 25.03.2018
15301
1 дақиқада ўқилади

Костя Цзю юрак хуружини бошдан кечирди

Фото: Спорт Экспресс

Россиялик собиқ боксчи Константин Цзюда инфаркт ҳолати кузатилди. Бу ҳақда «Звезда» телеканали хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, спортчи ҳозирда операциядан чиққан ва муолажаларни давом эттирмоқда.

«Эрталаб ҳожатхонага боргандим, бирдан йиқилиб тушдим. Маълум бўлишича, менда холестерин миқдори жуда ҳам ошиб кетган экан», — дея гапириб ўтган Цзюнинг ўзи «Первий канал»нинг «Жить здорово» кўрсатувида.

Собиқ спортчиининг юракка қон ҳайдовчи томир тромби ёрилиб кетган. Операция воқеадан бир ҳафта ўтиб ўтказилган, ҳозирда 48 ёшли боксчи ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Мавзуга оид