«Лукойл» Ўзбекистонда 2018 йилда Қандим газни қайта ишлаш комплекси (ГҚК)нинг иккинчи навбатини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания материалларида айтилади.

Икки навбатнинг умумий қуввати йилига 8,1 миллиард кубометрни ташкил этади. Қандим ГҚКнинг биринчи навбати ўтган йили ишга туширилди.

«Лукойл» «Қандим-Хаузак-Шоди» МБК доирасида «Ўзбекнефтгаз» МХК билан биргаликда Қандим конлар гуруҳини ўзлаштириш лойиҳасини амалга оширмоқда. Қандим гуруҳига олтита газ конденсати кони киради - Қандим, Қувачи-Олот, Оққум, Парсанкўл, Хожи ва Ғарбий Хожи киради. Қуввати йилига 8,1 млрд кубометр газ бўлган Қандим ГҚК тозаланган табиий газ, барқарор газ конденсати, шунингдек, қумоқ олтингугурт олиш имконини беради.