09:35 / 26.03.2018
24739

«Нива»ни тортаётган қозоғистонлик аёл тасвирланган видео ижтимоий тармоқни «портлатди»

Фото: Видеодан кадр

Интернетда Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидан бўлган аёл тасвирланган видео бир соатнинг ичида 40 минг маротаба томоша қилинди. У “Нива” маркали автомобилни тросда бир ўзи тортиб кетишга муваффақ бўлган, деб хабар қилмоқда қозоқ ОАВ.

Кадрлардан кўриш мумкинки, одамлар автони жойидан қўзғатишга уринаётган аёлни кузатмоқда ва қўллаб-қувватлаб турибди. Видео қаҳрамони қисқа вақт ичида машинани бир неча метрга тортиб кетишга муваффақ бўлади. Шу билан бирга, аёл бу ишни пошнали оёқ кийимда бажарган. Баъзи маълумотларга кўра, ушбу ҳодиса Ақтўбе вилоятининг Ақташату қишлоғида рўй берди.

“Ақтўбенинг кучли аёллари” номини олган ролик zello.aktobe паблигида эълон қилинди. Изоҳ қолдирган қозоғистонликларнинг ярми аёл кучидан ҳайратга тушишган бўлса, бошқалари бу аёл эмас, балки эркак киши, деган хулосага келган.

Top