Ҳар бир Ҳолливуд юлдузи ўзининг кўплаб мухлисларига эга. Уларни бошқа бир машҳур шахсга ўхшатсангиз, аксарият ҳолатларда жаҳллари чиқади. Trendymen нашри ташқи кўришидан бир-биридан ажратиш қийин бўлган юлдузлар суратлари билан бўлишди.
Сара Хайленд ва Мила Кунис
АҚШда ўзининг "Америкача оила" сериалидаги роли орқали танилган Сара бизнинг мухлисларга деярли нотаниш. У ерда ҳамма актрисани Мила Кунис билан адаштиради — қизларнинг кўриниши деряли бир хил.

Жейми Прессли ва Марго Робби
Марго Робби кўпчиликка "Уолл-стрит бўриси"даги роли орқали таниш. Модель ва актриса Жейми Пресли унга шу қадар ўхшайдики, ҳатто "Оскар" мукофотини топшириш маросимларидан бирида уларни адаштириб ҳам юборишган.

Кэти Перри ва Зоуи Дешанель
Икки суратда ҳам бир қиздек тасаввур уйғонади, уларнинг фақат пардози бошқача.

Хелена Кристенсен ва Кэмерон Диаз
Униси ҳам, буниси ҳам 90-йилларда танилган. Фақат Хелена подиумда, Кэмерон эса - кинода. Шундай бўлса-да, қизлар бемалол бир-бирининг ўрнини босиши мумкин.

Элайжа Вуд ва Дэниел Рэдклифф
Мангу ёш ташқи кўринишга эга бу икки юлдуз ўзаро дўст ҳамдир. Уларнинг қай бири Элайжа, қайсиниси Дэниел эканини аниқлаш ўзингизга ҳавола.

Натали Портман ва Кира Найтли
Журналистлар Портманга унинг ташқи кўриниши Кира Найтлига ўхшаши ҳақида гапиришганида актрисанинг жаҳли чиқади. Бироқ тан олиш керакки, бу гўзаллар бир-бирига жуда ўхшайди.


















