Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbek Tigers делегацияси юклари Колумбияда йўқолиб қолди
WSB йўналишида мусоабақада иштирок этаётган Uzbek Tigers жамоасининг Колумбияга сафари саргузаштларга бой бўлган. Жамоа Жанубий Америка давлатига етиб борган заҳоти муаммоларга дуч келган.
KUN.UZ манбасининг маълум қилишича, Колумбия аэропортида жамоанинг спорт инвентарлари ортилган юклар номаълум сабаблар билан йўқолиб қолган. Колумбиялик ташкилотчилар ҳам бу борада ёрдам бера олишмаган.
Натижада жамоа вакиллари бошқа либосларда, жангларга эса одатий кроссовкаларда чиқишга мажбур бўлган. Жамоанинг -64 кг вазн тоифасида рингга чиқувчи боксчи Иқболжон Холдоровнинг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилишича, жамоа юклари Ўзбекистонга қайтишда яна делегация ихтиёрига етказилган.
Мавзуга оид
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
20:43 / 27.04.2026
Собиқ жаҳон чемпионлари Фюри ва Жошуа жанг ҳақида келишиб олди
00:24 / 02.03.2026
Ўзбекистонлик боксчилар "Странжа-2026" мусобақасида 7 та олтин медални қўлга киритишди
10:01 / 22.02.2026