Жаҳон | 17:43 / 29.03.2018
3687
1 дақиқада ўқилади

Эквадор ҳукумати Ассанжга интернетга киришни тақиқлади

Фото: Reuters

Эквадор ҳукумати мамлакатнинг Лондондаги элчихонасида халақит бериш воситаларини ўрнатди. Бу айни дамда ўша ерда бўлиб турган WikiLeaks бош муҳаррири Жулиан Ассанж Каталония билан боғлиқ вазият ҳақида хабарлар эълон қила олмаслиги мақсадида рўй берди. Бу ҳақда RT WikiLeaks’га яқин бўлган манбага асосан хабар қилмоқда.

Тегишли чоралар Эквадорнинг El Comercio нашрида Ассанжнинг немис расмийлари томонидан Каталония женералитети собиқ президенти Карлес Пучдемон ҳибсга олинишига бўлган реакцияси ҳақидаги мақола эълон қилингач кўрилди. 

Шу билан бирга, Эквадор ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Патрисио Эрнандес телефон мулоқоти давомида Ассанжнинг ҳимоячиси Бальтасар Гарсондан WikiLeaks раҳбари Twitter’да Каталония ҳақида хабарларни эълон қилишни тўхтатишини талаб қилган. Шунингдек, у журналистнинг Пучдемон ҳибсга олинишига берган изоҳи бўлган твитни ўчириб юборишга чақирган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид