Спорт | 11:15 / 30.03.2018
2702
1 дақиқада ўқилади

Австрия 2026 йилги Олимпиадани қабул қилишга тайёрлигини тасдиқлади

Фото: РИА "Новости"

Австрия олимпия қўмитаси Халқаро олимпия қўмитасига 2026 йилги қишки Олимпия ўйинларни ўтказиш борасида ариза юборишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда миллий қўмита сайтида хабар қилинган.

Мурожаатда таъкидланишича, мусобақаларни Грац ва Шламдинг шаҳрида ўтказиш режалаштирилмоқда.

Аввалроқ, Канада ҳукумати Калгарининг 2026 йилги қишки Олимпиадани ўтказиш учун мурожаатномасини қўллаб-қувватлаши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ўйинлар ўтказилиш жойи Халқаро олимпия қўмитасининг Миланда 2019 йилнинг ёзида бўлиб ўтадиган сессиясида аниқланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид