15:00 / 30.03.2018
7984

Қозоғистон жанубида 39 киши музқаймоқдан заҳарланди

Фото: Global Look Press

Қозоғистонда 39 киши музқаймоқдан заҳарланди, улар орасида 13 нафар бола ҳам бор. Бу ҳақда Жанубий-Қозоғистон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасидан хабар беришган.

«Умумий сон – 39 киши, улар орасида беш ёшгача бўлган 13 нафар бола бор», - дея таъкидлаб ўтишган РИА Новости’га идорадан.

У ердан таъкидлашларича, шифохонага мурожаат қилганларнинг барчаси катта эҳтимол билан бир жойдан музқаймоқ еган.

Соғлиқни сақлаш бошқармасидан таъкидлашларича, заҳарланганлар сони яна ортиши мумкин.

Top