Жаҳон | 18:40 / 30.03.2018
51847
1 дақиқада ўқилади

Россия Британияга бир ой муҳлат берди

Фото: Reuters

Бугун, 30 март куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилдики, Лондон бир ой муддат ичида Буюк Британияда россиялик дипломатлар сони қисқартирилганига мос равишда ўзининг Москвадаги дипломатик миссиясини қисқартириши зарур.

Россия ТИВ расмий сайтида хабар қилинишича, Буюк Британиянинг Россиядаги элчиси Лоуренс Бристоу ТИВга чақирилган ва унга «Британия томонининг асоссиз ивғоси туфайли» қатъий норозилик билдирилган.

Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров пайшанба куни кечқурун Россия Ғарб мамлакатларидан ўз дипломатлари чиқариб юборилганига жавобан худди шундай чора қайтарилишини маълум қилганди. Бугун бир неча давлатлар, жумладан, Италия, Финляндия, Чехия, Швеция, Латвия каби давлатларнинг элчилари ҳам ТИВга чақирилди ва уларга қўлланажак чоралар ҳақида маълум қилинди.

Мавзуга оид