Эрон парламентининг миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат бўйича қўмитаси раиси Оловуддин Боружердийнинг маълум қилишича, Эронда Telegram муқобил варианти яқин бир неча ҳафта ичида ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда Mehr агентлиги хабар қилмоқда.
Унинг аниқлик киритишича, бундай қарор мамлакат ҳукуматининг энг юқори даражасида қабул қилинган. Бу миллий хавфсизлик мақсадида қилинмоқда, сабаби аввал ушбу мессенжер Эрон шаҳардаги норозилик намойишларида деструктив ўрин тутган.
Боружердийнинг умид билдиришича, Павел Дуровнинг мессенжери эронликлар орасида машҳур эканига қарамай, миллий рақамли сервис у блокланадиган бўлса, тезда алмаштиради.
Агентлик Telegram’нинг эҳтимолий блокланиши ҳақида бошқа тафсилотларни келтирмаган.
Таъкидланишича, Эроннинг мулоқот учун дастури «Соруш» деб номланади.








