Жаҳон | 14:21 / 31.03.2018
15652
1 дақиқада ўқилади

Formula E болиди иккита самолёт билан пойга уюштирди

Доҳа аэропортида Spark SRT_01E болиди пойгада иштирок этди, у тезлик бўйича Qatar Airways авиакомпаниясининг иккита йўловчи самолёти билан беллашди. Тегишли видео ABB Group корпорациясининг Youtube-каналида эълон қилинган. 

Gulf Times порталининг ёзишича, болидни бельгиялик пойгачи Жером Д'Амброзио бошқарган, у 2014 йилдан бери спорт мусобақаларида иштирок этиб келади. У биринчи пойгада учишга чоғланаётган Airbus лайнери билан, иккинчисида эса қўнаётган Boeing 787 Dreamliner самолёти билан баҳслашди.

Видеодан кўриш мумкинки, болид пойга аввалида лайнерга тезликда имкониятни бой бермаган, бироқ кейинчалик самолётдан ортда қолган.

Видеоёзув муаллифлари самолётнинг максимал тезлигини ҳисоблаб чиқишди ҳамда пойга давомида спорткар максимал тезлиги соатига 225 километрни ташкил этганини аниқлашди. Шу билан бирга, самолётнинг ердан кўтарилиш палласида шундай кўрсаткич соатига 944 километрни ташкил этди.

Мавзуга оид