Ўзбекистон | 12:50 / 01.04.2018
26613
1 дақиқада ўқилади
Сенат қўмитасига янги аъзо сайланди
2018 йилнинг 30 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 14 ялпи мажлисида Раҳматулла Назаров Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг аъзоси этиб сайланди. Бу ҳақда ТИВ сайти хабар берган.
Илгарироқ, 23 март куни Ташқи ишлар вазирлигининг ШҲТ тузилмалари, шу жумладан Хитой билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи - Ўзбекистон Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ишлари бўйича миллий координатори Раҳматулла Назаров Навоий вилояти вакиллик органлари депутатларининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси этиб сайланган эди.