Украина ўт очишни тўхтатиш бўйича бешта турли форматни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Георгий Тихий брифингда маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, гап биринчи навбатда Украина 2025 йил мартидаёқ рози бўлган тўлиқ ва сўзсиз ўт очишни тўхтатиш режими ҳақида бормоқда.
«Украинанинг ушбу розилиги ўз кучида қолмоқда ва агар Россия томонидан ҳам шундай жавоб тариқасидаги розилик бўлганида, у кучга кирарди», – деб таъкидлади Тихий.
Унинг сўзларига кўра, шунингдек, Украина дипломатлари иштирокида Туркия ва Миср томонидан ишлаб чиқилаётган ҳамда Қора денгизга тааллуқли бўлган 2- ва 3-форматлар ҳам мавжуд.
«Тангони биргаликда рақсга тушишади, шу боис ушбу шартларга Россия томонининг ҳам розилиги зарур. Таклифлар, бизнингча, ўзаро манфаатли ва ҳақиқатга яқиндир», – деди Тихий.
Унинг сўзларига кўра, иккинчи формат — Қора денгиз бўйича, яъни бунда гап кема қатнови хавфсизлиги ҳақида бормоқда. Учинчи формат — Қора денгиздаги озиқ-овқат хавфсизлиги. Унинг таъкидлашича, ушбу таклифга Ҳиндистон ҳам фаол жалб этилган.















