17:10 / 04.04.2018
85445

«Қўшиб ёзиш» учун ишдан олинган Жиззахнинг собиқ ҳокими янги лавозимга тайинланди

Фото: Телеграм / davletovuz

Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Улуғбек Йўлдошевич Узоқов туман ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда «Kun.uz» манбаси хабар берган.

Туманнинг аввалги ҳокими Иброҳим Болтаевич Қаршибоевнинг нима сабабдан ишдан олингани ва унинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот йўқ.

Муқаддам Вазирлар Маҳкамаси департаментларидан бирини бошқарган Улуғбек Узоқов 2016 йилнинг декабрида Сайфиддин Исмоилов ўрнига Жиззах вилоятига ҳоким этиб тайинланганди. Бир йилга яқин муддат вилоятни бошқарган Узоқов 2017 йилнинг октябрь ойи охирида пахта мавсумида ҳосил қўшиб ёзилишига йўл қўйгани сабабли ишдан олинганди.

Top