Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистонликлар энди пул ишлаб топиш учун Ўзбекистон ва Қозоғистонга кетмоқда
Туркманистонда давом этаётган иқтисодий қийинчиликлар туфайли кўплаб туркманистонликлар чет элга ишлаш учун чиқиб кетмоқда. Мавжуд вазият сабабли Туркманистондан меҳнат миграцияси оқими ҳам ошиб бормоқда, деб ёзмоқда CA-news.
Сўнгги пайтларда Ўзбекистон ва Қозоғистонга меҳнат муҳожирлари сифатида чиқиб кетишга ҳаракат қилаётган Туркманистон фуқаролари ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда. Бунга, хусусан, Туркманистон ҳукумати Туркияга мигрантлар оқимини тўхтатиш бўйича чора-тадбирларни кучайтиргани ҳам сабаб бўлди. Ушбу давлат туркманистонликлар пул ишлаб топиш мақсадида борадиган асосий жой саналади.
Маҳаллий манбалар сўзига кўра, Ашхобод аэропорти орқали рейсларга киритилмаган меҳнат мигрантлари эндиликда Туркияга Ўзбекистон ёки Қозоғистон орқали жўнаб кетишга уринмоқда.
Аввалроқ, Ашхобод халқаро аэропортида Туркманистоннинг ўнлаб фуқаролари Истанбул ва Дубайга рейсларга қўйилмаётгани ҳақида бир неча марта хабар берилганди. Февраль ойида Туркманистондан Озарбойжонга меҳнат мигрантлари оқими ошгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026
Эрондаги ўзбекистонликларга Туркманистон орқали чиқишга кўмаклашилади
22:48 / 15.02.2026