Light | 17:40 / 08.04.2018
45036
2 дақиқада ўқилади

Турли миллатлардан сара мақоллар

Сизларга қуйида турли миллатлар халқ оғзаки ижодидан тўпланган мақолларни ҳавола этамиз. 
1.  Ўзингда нимани кўрсанг, дунёда шуни кўрасан. (Афғонистон)
2.  Нима дейилганига қара, ким айтганига эмас. (Саудия Арабистони)
3.  Катта стулда ўтирганинг билан қирол бўлиб қолмайсан. (Судан) 
4.  Ҳаммага дўст, ҳеч кимга дўст. (Англия)
5.  Инсон бахт изламайди, бахт инсонни излайди. (Туркия)
6.  Битта ўқитувчи иккита китобдан афзал. (Германия)
7.  Ким овоз бермаса у ҳаммасига рози. (Испания)
8.  Чирой мукаммаллик белгиларига кирмайди. (Миср)
9.  Тан олинган хато билан унинг ярми тузатилган ҳисобланади. (Зулу)
10. Севгили қалб абадий ёш. (Греция)
11.  Қуёшга тик боқ ва соялар орқангда қолади. (Янги Зеландия)
12.  Эшакнинг олдида қулоқ ҳақида сўзлама. (Ямайка)
13.  Ростини айт ва секин у ердан ғойиб бўл. (Словения)
14.  Бир нодонга ҳайрон бўлиш билан бошқа бир нодон пайдо бўлади. (Франция)
15.  Туҳмат кўмир, ёнмайди лекин куйдиради. (Италия)
16.  Ақллилар қўлида ғийбат хавфли қурол.(Исроил)
17.  Қулфсиз эшик ҳатто руҳонийни ҳам шошириб қўяди. (Испания)
18.  Ҳамма ўзи учун, Худо ҳамма учун. (Англия)
19.  Агар дўстингдан қутулмоқчи бўлсанг унга қарз бер ёки қарз ол. (Исроил)
20.  Ғурур отда келади, пиёда кетади. (Исроил)