Ўзбекистон | 10:25 / 23.04.2018
79636
1 дақиқада ўқилади

Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга келди

Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов бошчилигидаги делегация самолёти “Тошкент” халқаро аэропортига қўнган. Аэропортда фахрий қоровул саф тортган. Туркманистон раҳбарини Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Гурбангули Бердимуҳамедов 2018 йил 23-24 апрель кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Икки томонлама учрашувлар ва олий даражадаги музокараларда кўп қиррали Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилиниши режалаштирилган. 

Ташриф дастурида давлат раҳбарларининг Тошкент шаҳридаги Ашхобод паркининг очилиш маросимида иштирок этиши кўзда тутилган. Хоразм вилоятига ташриф ҳам режалаштирилган. 

 

Мавзуга оид