Венесуэла президенти Николас Мадуро ўз сайловолди кампаниясини шомонлар билан мулоқотдан бошлашга қарор қилди. Бу ҳақда El Tiempo газетаси хабар бермоқда.

Мадуро Ла Льовисна миллий боғида болалар ва шомонлар гуруҳи билан учрашган. Улар Мадурони дуо қилишган, шундан сўнг Венесуэла президенти, унинг сўзларига кўра, ўзини «янгилангандек» ва янги куч олгандек ҳис қилган.

Мадуронинг матбуот анжумани давомида журналистларга билдиришича, у «аввалгидан ҳам кучли». Шунингдек, у ўзини беш йил олдингидек ҳаваскор эмас, балки тажрибали инсон, деб атаган.

Венесуэлада президентлик сайловлари 20 май куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэла Евроиттифоққа илтимос билан чиққани хабар берилганди.