Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР ва Жанубий Корея етакчилари қачон учрашиши маълум бўлди
Фото: Reuters /Yonhap
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин жума, 27 апрель куни, Тошкент вақти билан соат 5:30да демаркация чизиғида учрашади. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.
Хабар берилишича, мамлакатлар етакчиларининг қуролсизлантирилган ҳудуддаги учрашувидан сўнг, Жанубий Корея фахрий гвардияси сиёсатчиларга музокаралар ўтказиладиган жойга қадар ҳамроҳлик қилиб боради. Музокаралар эса Тошкент вақти билан соат 6:40да бошланади. Кутилишича, мамлакатлар етакчилари саммит якунлари бўйича қўшма ҳужжатни имзолайди.
РИА «Новости»нинг аниқлик киритишича, Ким Чен Инга унинг синглиси, 2015 йилдан бери Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси тарғибот ва ташвиқот бўлими бошлиғи лавозимини эгаллаб келаётган Ким Ё Чен ҳамроҳлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР етакчиси Ким Чен Ин Пхеньян ядро ва ракета синовларини тўхтатаётгани, шунингдек ядровий синов майдончасини ёпаётгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
14:32 / 24.01.2026
Жанубий Корея биринчилардан бўлиб сунъий интеллектни тартибга солишни бошлади
19:00 / 23.01.2026
Жанубий Корея дунёда биринчи бўлиб сунъий интеллектни тартибга солувчи қонунни амалга киритди
19:52 / 21.01.2026
Жанубий Кореянинг собиқ бош вазири Хан Док Су исён иши бўйича 23 йилга қамалди
13:42 / 16.01.2026