Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ элчиси Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтига ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат мобайнида мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, Ўзбекистон-Америка муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
П.Спратлен Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакатда амалга ошираётган ислоҳотларини ва прагматик, фаол ташқи сиёсатни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Икки давлат муносабатларига оид масалаларга тўхталар экан, дипломат АҚШнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлашдан, унинг иқтисодиётини, ишбилармонлик муҳитини ва халқаро обрўйини яхшилашдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Америка элчиси Ўзбекистоннинг Афғонистон иқтисодиётини ривожлантириш ва унинг инфратузилмаларини тиклашга қўшаётган ҳиссасини юқори баҳолади.
Мавзуга оид
22:34 / 12.06.2026
Тулси Габбард АҚШ биолабораториялари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди
20:26 / 12.06.2026
Трампнинг шов-шувли смартфони Хитой телефонининг тўлиқ нусхаси бўлиб чиқди
20:03 / 12.06.2026
Эрон АҚШ билан келишув доирасида тикланиш учун 300 миллиард доллар талаб қилди
18:05 / 12.06.2026