Миришкор туманида бир кунда 3та муассасанинг очилиши бўлиб ўтди
Миришкор тумани Қашқадарё вилоятининг Туркманистон билан чегарадош ҳудудида жойлашган бўлиб, 113 мингдан зиёд турли миллат вакиллари истиқомат қилади. Асосан этник қатлам туркманлардан иборат бўлган Помуқ қишлоғида 16000 нафардан отиқ, араб миллатига мансуб Жейнов қишлоғида эса 20000 дан зиёд аҳоли истиқомат қилади.
Помуқ: шифохона ишга тушди
Жорий йилнинг 6 май куни 3,5 миллиард сўмлик қайта қуриш, қўшимча иншоотлар барпо этиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилган Помуқ қишлоғидаги туман шифохонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда 25 ўринли туғруқхона, 180 ўринли поликлиника, касалларни қабул қилиш, жарроҳлик, жонлантириш ва болалар бўлимлари қайта реконструкция қилиниб, текширув, лаборатория ускуналари ҳамда қаттиқ ва юмшоқ жиҳозлар ўрнатилгани айтилади. Шунингдек, муассасанинг барча бўлимлари “Саломатлик-3” лойиҳалари асосида замонавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминланди.
Жейновда янги бозор
Хотира ва қадрлаш байрами арафасида Миришкор туманида замонавий “Жейнов деҳқон-озиқ-овқат бозори” фойдаланишга топширилди.
Бутунлай қайта реконструкция қилиниб, қайта қурилган деҳқон, озиқ-овқат бозорида гўшт, сут, балиқ маҳсулотлари павильонлари, озиқ-овқат, ҳўл ва қуруқ мева, сабзавот ва полиз маҳсулотларини сақловчи 200 тонналик музлатгич, оналар ва болалар хонаси, дам олиш хонаси, меҳмонхона, нон маҳсулотлари, ҳунармандлик буюмлари дўконлари ташкил этилди. Қувонарлиси, янги расталарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатини сақлаган ҳолда сотиш учун барча қулайлик яратилган.
Жейнов: қишлоқда иккинчи хусусий боғча
2012 йил 21 март – Наврўз умумхалқ байрами санасида тадбиркор Намоз Авазов томонидан Жейнов қишлоғида “Маржона” нодавлат мактабгача таълим муассасаси замонавий кўринишда қурилиб, жажжилар ихтиёрига топширилган эди.
Жейнов қишлоғида фаолият бошлаган тадбиркор Жўшқин Холов томонидан собиқ давлат хўжалигининг қаровсиз қолган маъмурий биноси қайта тубдан таъмирланиб, 180 ўринга мўлжалланган боғча типида мактабгача таълим муассасаси шакллантирилди. Мазкур муассасада эндиликда 15 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
“Олтин давр фарзандлари” деб номланган мазкур нодавлат мактабгача таълим муассасаси асосан жажжиларга рус ва инглиз тилини ўргатишга йўналтирилиши назарда тутилган.
Шу куни Помуқ қишлоғидаги шифохона, Жейновдаги деҳқон озиқ-овқат бозори ва нодавлат МТМ очилиш маросими чинакам катта байрам тусини олди. Мазкур иншоотларни очилиш маросимида Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев ҳамда Миришкор туман ҳокими Равшан Комилов қатнашиб, тадбир иштирокчиларини қутлаб сўзга чиқишди.
Мавзуга оид
07:30 / 20.11.2024
Қашқадарё вилояти айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди
18:39 / 10.04.2024
Қашқадарё вилоятида зилзила содир бўлди
23:09 / 03.08.2023
Миришкорда кўлда чўмилаётган профилактика инспектори ғойиб бўлган. Прокуратура воқеани текширмоқда
16:27 / 20.08.2022