Тадбиркор Томас Оппонг Medium’даги қайдида ақлий қобилиятларини ривожлантириш истагида бўлганлар учун 33 та сайтни тўплаган. Улардан бир қисмидан фойдаланиб кўринг ва самарали эканига гувоҳ бўлинг.

Интернетнинг янги билимлар манбаи сифатидаги аҳамияти тобора ортмоқда. Оксфорд профессори китобларини ўқиш шарт эмас, ахир айнан шу профессор ўз билимлари билан бўлишиш учун онлайн курслар ўтказаётган бўлиши ҳам мумкин.
Таълим берувчи сайтлар тобора кўпайиб бораётгани кичик муаммога айланмоқда. Уларнинг ҳар бири ўнлаб, баъзида юзлаб курслардан иборат эканини ҳисобга оладиган бўлсак, қай бири фойдалилигини англаб олиш мушкул. Тадбиркор ва блогер Томас Оппинг томонидан саралаб олинган билим берувчи сайтлар қуйидагилардан иборат.
Диққат: ушбу сайтларнинг кўпчилигида маълумотлар инглиз тилида берилган.
BBC Future — замонавий дунё тўғрисидаги мақола ва видеолар агрегати.
99U — Самарадорлик, ўз-ўзини шакллантириш ва етакчилик тўғрисидаги YouTube-канал.
YouTube EDU —YouTubeнинг билим берадиган видеолар тўпланган бир қисми.
WikiWand — “Википедиянинг” кўпроқ ўйлаб ишланган ва функционал интерфейси (шарҳ).
The long read (The Guardian) — The Guardian нашриётининг ўйлантирувчи репортаж ва лонгридларга бағишланган бўлими.













