Жаҳон | 18:50 / 08.05.2018
6202
1 дақиқада ўқилади

Трамп Керрини ядровий битим бўйича музокаралардан «узоқроқ юришга» чақирди

Фото: AFP

АҚШ президенти Дональд Трамп собиқ давлат котиби, Эрон ядро дастури бўйича келишувни сақлаб қолиш тарафдори бўлган Жон Керрини бу масала бўйича музокаралардан “узоқроқ юришга” чақирди.

"Жон Керри ўзида имконият бўлгани ва ундан фойдалана олмаганига ҳеч чидай олмаяпти! Жон, музокаралардан узоқроқ юринг, сиз ўз мамлакатингизга зарар келтиряпсиз!" – дея ёзган Қўшма Штатлар етакчиси Twitter-аккаунтида. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ собиқ давлат котиби Жон Керри 2018 йилда Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммад Жавод Зариф билан бир неча маротаба учрашиб, ядровий келишувни муҳокама қилгани хабар берилганди. Маълумотларига кўра, Керри ва Зариф келишувни сақлаб қолишнинг турли вариантлари устида сўз юритган. Музокаралар қандай натижа келтиргани хабар қилинмаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид