Жамият | 14:12 / 10.05.2018
15894
4 дақиқада ўқилади
Реклама

"ROZMETOV" – йил бренди

Фото: ROZMETOV

4 май куни Тошкентда, ADWEEK маркетинг ва реклама ҳафтаси доирасида, «2017 йил бренди» бўйича тантанали мукофотлаш маросими бўлиб ўтди. Бу тадбирдан кўзда тутилган мақсадлардан бири маркетологлар ишларининг энг яхшисини белгилаш ва  мамлакатимизнинг муваффақиятли брендларини аниқлашдан иборат бўлди. Брендларни 114 нафар кишидан иборат экспертлар гуруҳи фармацевтика, шарбат ва нектарлар, телекоммуникация, колбаса ишлаб чиқариш каби бизнес йўналишлари бўйича баҳолади. 

Биз “ROZMETOV ZM” МЧЖ колбаса заводининг ижрочи директори Розметов Зафардан интервью олишга муваффақ бўлдик, унинг компанияси колбаса ишлаб чиқариши йўналишидаги «Энг яхши савдо маркаси 2017» ва «Энг яхши маркетинг илгари суриши 2017» номинацияларида ғолиб деб топилди:

-Ассалому алайкум Зафар, Сизни янги ғалабалар билан табриклаймиз!

- Ташаккур, бу биз ва жамоамиз учун жуда катта ҳурматдир!

Фото: ROZMETOV

-Сиз шундай юқори баҳони кутганмидингиз, ахир Сиз бирданига иккита мукофотга сазовор бўлдингиз?

- Маркетинг ва реклама соҳасидаги экспертлар томонидан берилган баҳо биз учун ғоят муҳим, 2017 йил якунлари бўйича бизни топиб, тақдирлашгани жуда ёқимли, бироқ энг азиз ва юқори баҳо бу бизнинг истеъмолчиларимиз томонидан бериладиган баҳо ҳисобланади, улар кундан кунга бизнинг брендимизни кўпроқ маъқул кўришмоқда. 

-Истеъмолчига ўтадиган бўлсак, Сиз қандай қилиб халқнинг муҳаббатига эришгансиз ва уни ушлаб турибсиз?

- Рецепти жудаям оддий, биз маҳсулот ишлаб чиқаришига худди ўзимиз истеъмол қилиш учун ишлаб чиқаргандек муносабатда бўламиз. Энг яхши, энг янги ва текширилган масаллиқлардан фойдаланамиз. Ахир бизнинг шиоримиз: оиламиздан оилангизга.

Фото: ROZMETOV

Шунингдек, биз бир жойда турмаймиз ва доимо ассортиментни кенгайтириб борамиз, масалан, 2017 йилда 5 та янги деликатесларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик, Сиз уларни нонуштага ҳам,  меҳмонларни кутиб олишда ҳам ишлатишингиз мумкин. Булар “Мясной рулет”, “Золотой слиток” курка гўшти, “Мясной сундук”, прессланган гўшт ва “Золотой рулет”.

-Ҳаммаси роса мазали бўлса керак, гапингизга ишонамиз! 2018 йилда ROZMETOV компаниясидан нимани кутса бўлади?

- Компаниямизнинг 2018 йилга режалари талайгина, ҳозирча барчасини очиқ айтолмайман, бироқ истеъмолчиларни кўп совғалар кутмоқда. 

Фото: ROZMETOV

- Ҳа охирги савол, Ўзбекистон колбаса бозоридаги кучли рақобат шароитида кураш учун, ўз ўрнингизни ушлаб туриш учун куч ва ғайратни қаердан оласизлар?

- Бизга биринчи навбатда истеъмолчиларимиз, уларнинг ижобий таклиф ва фикрлари, компаниямиз ҳаётида қатнашиш истаклари ёрдам беради, биз истеъмолчилар ўртасида тез-тез  ёпиқ тестлар ўтказиб турамиз, улар бизни янги рецептлар, янги маҳсулотларга илҳомлантиради.    

Иккинчидан, бизнинг аҳил жамоамиз, биз ҳаммамиз катта бир оиламиз.

Ва албатта, тажриба алмашиш: технологларимиз доимий равишда европалик ҳамкасблари билан тажриба алмашиб туришади. Яқин кунларда Rozmetov компанияси технологлари Испанияга сабоқ олиш учун учиб кетишади. Албатта колбасанинг янги рецептлари пайдо бўлади. 

Фото: ROZMETOV

-Бу жуда зўр-ку! Зафар, бизга вақт ажратганингиз учун Сизга раҳмат, омад тилаймиз!

-Сизга ҳам раҳмат! Яхши қолинг!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид