Фан-техника | 01:32 / 11.05.2018
21987
1 дақиқада ўқилади

Пойга болиди 300 км/соат тезликда “сальто қилди” (видео)

Бельгияда “Спанинг 6 соати” пойга марафонида россиялик пойгачи Матевос Исаакяннинг болиди катта тезликда айланиб кетиб, пойгадан чиқиб кетди. Ушбу ҳолат гувоҳларидан бири воқеанинг видеоёзувини интернетда жойлаштирди.

Таъкидланишича, 300 км/соат тезликда кетаётган болид 133-айланада йўналишдан оғиб, “сальто қилган”.
 



Кейинроқ пойгачининг ўзи тиббий кўрикдан ўтгани ва ўзини яхши ҳис қилаётганини, бир нечта лат ейиш жароҳатлари олгани ва буни шундай авариядан кейин катта омад деб ҳисоблашини айтган.

Пойгачининг ўзи видеоёзувни кўриб, нима учун бундай ҳолат юз берганини тушуна олмаган. Таъкидланишича, воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда.

Мавзуга оид