«Жаҳон чемпионатига бориш керак эмас. Россияга ҳозирги шароитда йўл олиш юз фоизлик мағлубият бўлади, шу билан бирга, йирик ҳисобдаги мағлубият», - дея давлат раҳбарига яқин бўлган манба сўзларини келтиради La Nación.
«У (президент) аниқ бормайди. Бундай вазиятда бу ҳаттоки кўриб ҳам чиқилмаяпти», - дея қўшимча қилиб ўтган нашр суҳбатдоши.
Таъкидланишича, бу масала бўйича расмий маълумот ҳозирча берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия минтақаларида ЖЧ-2018 вақтида кабоб пишириш тақиқланиши хабар берилганди.











