Элвин Рэндлетт ўз вақтида ҳаттоки бешинчи синфни тамомлашга ҳам имконият топа олмаган, бироқ ҳар доим таълим муҳим эканини тушунган ва ўз ҳаётининг катта қисмини АҚШнинг Ковингтонидаги мактабда ўтказиб, болалар ҳақида қайғурди.

Элвин ҳаётдан кўз юмганида 75 ёшда эди. У 32 йил давомида Ковингтондаги олтинчи туман мактабида қоровул бўлиб ишлади. Ўқув муассасасидаги болаларнинг кўпчилиги кам таъминланган оилалардан бўлиб, эркак уларга имкон қадар ёрдам беришга ҳаракат қилиб келган.
"Гарчи мистер Рэндлетт деярли ҳеч қаерда ўқимаган бўлса ҳам, у доно ва сахий қалб соҳиби эди. У болага ҳаттоки битта табассум, яхши сўз ёки ҳазил ҳам ёрдам беришини биларди. Элвин кўплаб болаларнинг оғир шароитини кўриб, уларни ҳимоя қилиш ғоясига боғланиб қолди", - дейди Элвиннинг дўсти Жефф Силка.
Айнан Жефф Силка Элвиннинг васиятномасини судда тақдим этди ва бу ажойиб инсон ҳақида гапириб берди. Элвин пенсияга чиққанидан кейин ҳам ишлаган. У йиғиб қўйган пулларини сарфламаган, балки яхши ниятда сақлаб турган. Эркак ўзининг барча пулларини – 175 минг доллар – шафқатсиз муносабат қурбонлари бўлган болаларга ёрдам жамғармасига ўтказиб берган.


"Бу васиятнома болаларга нисбатан меҳрибонлиги, виждонлилиги ва муҳаббати буюк бўлган инсон аслида ким бўлганини янада теран англашга ёрдам беради", - дейди Силка.







