Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳуни апартеидда айблади. Бу ҳақда Эрдўған твиттердаги ўз саҳифасида маълум қилган.
«Нетаньяҳу – апартеид амал қилаётган давлат бош вазири, улар 60 йилдан бери ҳимоясиз одамларнинг ерларини босиб олмоқда ҳамда бу БМТ резолюцияларини бузган ҳолда содир бўлмоқда. Фаластинликларнинг қони тўкилгани айнан унинг бўйнида», - дея ёзган Эрдўған.
Аввалроқ, Анқара Исроил элчисига Туркияни тарк этишни таклиф қилганди.
Ғазо секторида фаластинликларнинг Исроил армияси билан тўқнашувлари оқибатида 61 фаластинлик ҳалок бўлди, 2 мингдан ортиқ инсон жароҳат олди, шундан сўнг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Исроилни «террорчилик давлати» деб атади.















