Ўзбекистон | 13:30 / 16.05.2018
9652
1 дақиқада ўқилади

«Хавфсиз шаҳар» тизимини жорий этишга тайёргарлик муддатлари белгиланди

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини амалга ошириш бўйича босқичма-босқич тадбирлар ва ягона технологик ёндашув тасдиқланди.

1 октябрга қадар тизимни яратиш ва янада ривожлантириш учун янгиланган Концепциянинг келишилган лойиҳаси маъқуллаш учун тақдим этилади, 1 декабргача эса аппарат-дастурий комплексни яратиш ва ривожлантириш бўйича умумий техник топшириқ ишлаб чиқилади.

ТТ маъқуллангандан сўнг, икки ой мобайнида «Хавфсиз ҳудуд», «Хавфсиз туризм», «Хавфсиз дам олиш», «Самарқанддаги ягона навбатчилик-диспетчерлик 112 хизмати», «Хавфсиз транспорт» лойиҳаларини амалга ошириш учун дастур тасдиқланади.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасига кузатув воситаларини лойиҳалаштириш, ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишни ташкил қилишни тартибга солиш, шу жумладан видеокузатув соҳасида фаолиятини тартибга солиш бўйича таклифларни тақдим этилади.

 

Мавзуга оид