КХДР расмийлари Жанубий Корея билан 17 май кунига белгиланган олий даражадаги учрашувни, шунингдек, 12 июнь куни ўтказилиши керак бўлган АҚШ иштирокидаги саммитни бекор қилишга қарор қилган. Бу ҳақда «Ёнҳап» агентлиги хабар тарқатди.
Агентлик маълумотига кўра, Пхеньян Америка-Жанубий Корея ҳарбий машғулотларига норозилик сифатида шундай қарор қабул қилган.
Бундан аввалроқ, КХДР ва АҚШ раҳбарлари Ким Чен Ин ҳамда Дональд Трамп иштирокидаги саммит Сингапурда ўтказилиши ҳақида маълум қилинганди.
















