Ўзбекистон | 18:54 / 17.05.2018
12910
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни Америка Қўшма Штатлари Давлат департаментига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео билан учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш, ташқи сиёсат маҳкамалари алоқаларини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев президент Дональд Трамп таклифига кўра 15-17 май кунлари АҚШга илк расмий ташрифини амалга оширмоқда.

Ушбу ташриф доирасида 4,8 миллиард долларлик шартномалар имзоланди.

Мавзуга оид