Исроил ҳукумати Ғазо секторида истиқомат қилувчиларга Рамазон ойида Ал-Қудс ҳудудига киришни тақиқлаб қўйиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда «Известия» газетаси ёзмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, бу Исроил ҳамда Ғазо сектори чегарасидаги кескин вазият билан боғлиқ. Ал-Қудс ҳудудига жорий йилда фақат Ғарбий қирғоқда яшовчилар киритилади.
Таъкидланишича, бу маълумотни Исроилнинг АҚШдаги элчихонасидан ҳам тасдиқлашган.
Шу билан бирга, Исроил одатда Рамазон ойида Ғазо секторида яшовчиларни Ал-Қудсга ўтказиш тизимини соддалаштириб қўярди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ал-Қудс ишлари бўйича вазир Фаластин билан низо қандай шартда тўхташини айтганди.










