Ўзбекистон | 12:37 / 24.05.2018
18616
2 дақиқада ўқилади

Матёқуб Матчонов Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмасига раис этиб тайинланди 

Фото: Скриншот

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, "Дўстлик" ордени соҳиби Матёқуб Матчонов Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмасига раис этиб тайинланди. Бу ҳақда “Ўзбеккино”нинг фейсбукдаги саҳифасида хабар берилган.

Уюшманинг асосий вазифалари миллий кинематография йўналишларини белгилаш, янги бадиий жамоалар тузиш, бой анъаналарга таянган ҳолда жаҳон андозалари даражасидаги замонавий миллий кино санъати мактабини яратиш, Ўзбекистон кино санъатини мамлакатимизда ва чет элларда тарғиб этиш, хорижий кино усталари билан ижодий алоқаларни ўрнатиш ва кенгайтириш, миллий ва халқаро кинофестивалларида иштирок этиш ҳамда уларни ташкил этиш, кино соҳасида ижтимоий маданий тадбирлар, ижодий учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил қилишдир.

Маълумот учун, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчонов 1980 йиллар ўрталаридан ўзбек театр ва кино мухлисларига яхши таниш. У "Шайтанат", "Темир эркак", "Сўғдиёна", "Улфатлар", "Дада", "Арзанда", "Хизмат доирасидан ташқарида ", "Сотқин" каби фильмлардаги роллари билан киномухлислар орасида машҳур. Уч фарзанднинг отаси Матёқуб Матчонов 2011 йили “Дўстлик” ордени билан тақдирланган. 

Мавзуга оид