Жаҳон | 07:46 / 29.05.2018
7927
1 дақиқада ўқилади

«Альберто» тропик пўртанаси Флоридага ёпирилди

Фото: AP Photo / Dan Anderson

«Альберто» субтропик пўртанаси АҚШнинг Флорида штати қирғоғига ёпирилди. Бу ҳақда РИА «Новости» Қўшма Штатлар Довулларни кузатиш бўйича миллий марказига асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, шамолнинг максимал тезлиги соатига тахминан 72 километрни ташкил этмоқда.

Аввалроқ, «Альберто» довули мамлакат иқтисодиётига 1 млрд долларлик зарар етказиши мумкин экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Аниқлик киритилишича, минтақага бевосита етказилган зарар миқдори тахминан 400-500 млн долларни ташкил этади. Экспертлар ўз ҳисоб-китобларида дарахтлар туфайли зарар кўрган автомобиллар, уйларнинг томи ва сув тошқини оқибатларини назарда тутган.

Шунингдек, маълум бўлишича, Алабама штати губернатори Кэй Айви «Альберто» довули туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексикага «Альберто» пўртанаси яқинлашаётгани хабар берилганди. 

Мавзуга оид